6 Aprel 2024, 20:04 •Oʻzbekiston
Самарқандда ижарага берилган 1,3 млрд сўмлик бино бузилиб, қурилиш материаллари сотиб юборилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ижарага берилган бино-иншоотни бузиб, қурилиш материалларини сотган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда «Қ.Г.» МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги «Қўралос» қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят «Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси» балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 миллиард сўмлик мулкни бузгани ва қурилиш материалларини сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлар жаримага тортилади Самарқандда аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб боласини ўлдирмоқчи бўлди Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракати йўлга қўйилади Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22