11 Iyun 2024, 12:06 •Oʻzbekiston
Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди
Тойлоқ туманида бошқарувни йўқотган Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Воқеа сабаб пиёдалар ва Damas ичидаги йўловчи жароҳат олди.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, 2024 йил 10 июнь куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-529А автомобиль йўлининг 2-километрида Қўрғонча-Қундузак йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas икки нафар пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
Soʻnggi yangiliklar
O‘zbekiston Namunalar bo‘yicha qonunlar to‘g‘risidagi shartnomani imzoladi
3 Dekabr 2024, 19:21AQSh Kongressi koronavirus laboratoriyada ishlab chiqilganiga dalil topdi
3 Dekabr 2024, 18:40Savdo-sanoat palatasi tizimida tayinlovlar amalga oshirildi
3 Dekabr 2024, 18:01Buxoroning tarixiy qismida mototsikl va skuterlarning harakati cheklandi
3 Dekabr 2024, 17:26Isroil Madrimov 2 oy ichida 2 ta jang o‘tkazadigan bo‘ldi
3 Dekabr 2024, 16:48O‘zbekiston va BAA Abu-Dabiga kiritilmagan o‘zbekistonliklar masalasini muhokama qildi
3 Dekabr 2024, 16:12Toshkentda Xalqaro tabiatni muhofaza qilish ittifoqi vakolatxonasi ish boshladi
3 Dekabr 2024, 15:38Lokal qozonxonalar uchun gaz narxi pasaytirildi
3 Dekabr 2024, 15:02