Самарқандда аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб боласини ўлдирмоқчи бўлди
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Ҳозирда боланинг соғлиғи ва аҳволи яхши, мутахассислар назоратига олинган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб боласини ўлдирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳар «Нурафшон» маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Ф.М.(аёл) айни дамда чет элда бўлган турмуш ўртоғи (қонуний никоҳдан ўтмаган) билан ўзаро келишмовчилик натижасида эрига жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Ҳозирда боланинг соғлиғи ва аҳволи яхши, мутахассислар назоратига олинган.
Вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» банди ҳамда 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракати йўлга қўйилади Самарқандда ижарага берилган 1,3 млрд сўмлик бино бузилиб, қурилиш материаллари сотиб юборилди Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди Самарқандда аёл сумкага солинган эгизак чақалоқларни кўп қаватли уй йўлагига қолдириб кетди