18 Aprel 2024, 14:13 Ўзбекистон

Самарқандда 24 ёшли аёл 2 фарзанди билан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда 24 ёшли аёл 2 фарзанди билан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилди

15 апрель куни Смарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Н.М. Самарқанд вилояти ИИБ навбатчилик қисмининг 102 рақамига мурожаат қилган.

Унда Самарқанд шаҳри, «Ватанпарвар» маҳалласи, «Спирина» кўчасида яшовчи келини И.Я. икки нафар фарзанди билан шу йилнинг 15 апрель куни соат 15:00 атрофида уйидан номаълум томонга чиқиб кетганлигини маълум қилган.

2024 йил 16 апрель куни соат 08:00 атрофида «Дарғом» каналининг Тойлоқ тумани, «Ғўлба» МФЙ худудидан оқиб ўтувчи қисмидан вояга етмаган А.Н. (қиз бола) ва М.Н.нинг (ўғил бола) мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Аниқланишича, 24 ёшли аёл 2 нафар фарзанди билан ўзини «Дарғом» каналига ташлаб жонига қасд қилган. Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас. Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Машҳур янгиликлар