12:42 · 16.11.2023 Ўзбекистон

Самарқандда 117 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Улар махсус техникаларда янчилиб, сувга бўктирилди ва яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилди.

Самарқандда 117 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Самарқанд шаҳридаги марказий чиқинди полигонида божхона органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

2022 йилнинг ноябрь ойида божхоначилар республика ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 114 минг 448 қути сигарет ҳамда чилим учун тамаки маҳсулотлари Булунғур туманидаги хонадонлардан бирига тушириб қолдирилганини аниқлаган.

Май ойида вилоятда қайд этилган яна бир ҳолатда эса қиймати 48 млн сўмлик 2760 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ўтказилган тадбирда жами 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари суд қарори билан махсус техникалар кўмагида янчилган, сувга бўктирилган ва якунда бутунлай яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Муҳаммадиевнинг маълум қилишича, 2023 йилнинг ўтган даврида 229 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати 76,2 миллиард сўмлик салкам 4,9 млн қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,5 млн қутини ташкил қилган.

Самарқанд вилоятида эса 2023 йилда божхона ходимлари томонидан аниқланган 16 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати 2,1 миллиард сўмлик 148 минг 819 тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган.

Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади
Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади
Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди
Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди
Танзила Норбоева БАА федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди
Танзила Норбоева БАА федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди
Тошкентда 20 минг қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланди
Тошкентда 20 минг қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланди
Андижон вилоятида ҳам жиноят олами вакиллари ушланди
Андижон вилоятида ҳам жиноят олами вакиллари ушланди
Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди
Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди
Навоий вилояти судига янги раис тайинланди
Навоий вилояти судига янги раис тайинланди
Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўм зарар келтирди
Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўм зарар келтирди
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади
Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?
Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?
Тошкент шаҳрига 2024 йилда яна 200 та электробус олиб келинади
Тошкент шаҳрига 2024 йилда яна 200 та электробус олиб келинади
«Исроил заифлашди»: Киссинжер ўлимидан олдин ҲАМАС билан уруш ҳақида нималар деган?
«Исроил заифлашди»: Киссинжер ўлимидан олдин ҲАМАС билан уруш ҳақида нималар деган?