16:24 · 17.11.2023 Ўзбекистон

Самарқанд вилоятида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони бир йилда 40 фоизга ортди

Хусусан, ҳуқуқбузарлик 2021 йилда 1331 тани, 2022 йилда 3941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3128 тани ташкил этган. Жиноятлар сони эса 40 фоизга ортган.

Самарқанд вилоятида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони бир йилда 40 фоизга ортди

16 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг Самарқанд вилоятидаги ижроси юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Мажлисда қонун ижроси бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Самарқанд вилояти, Ички ишлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг олиб борган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди. Унда таъкидланишича, вилоятда вояга етмаганлар сони 1,5 млн нафардан зиёд (780 983 нафари ўғил, 726 499 нафари қиз). Вилоятдаги 1263 та умумтаълим мактабида қарийб 757 минг нафар ўқувчи таълим олмоқда.

2023 йилда 1345 та «рейд» тадбири ўтказилиб, вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирган 57 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида амалга оширилган ишлар билан бирга вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида айрим муаммолар мавжудлиги аниқланган.

Жумладан, вилоятда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолати ортиб, 2021 йилда 1331 тани, 2022 йилда 3941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3128 тани ташкил этган. Шунингдек, вояга етмаганлар орасида содир этилган жиноятлар сони ҳам ортган. Хусусан, 2022 йилнинг 8 ойи давомида жиноятлар сони 92 тани ташкил қилган бўлса, 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 129 тани ташкил этиб, 40 фоизга ортганлигини кўрсатмоқда.

Профилактик тадбирлар давомида 39 нафар мактаб ўқувчиси порнографик, 58 нафари эса зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб этувчи материаллар сақлагани аниқланган. 2221 нафардан ортиқ тарбияси оғир бўлган болалар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, 1853 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Криминоген вазият оғир деб белгиланган 76 та таълим муассасасига ИИБ раҳбарларининг бириктирилганидан мактабларнинг хабардор эмаслиги айтилди. Ўрганиш давомида аксарият таълим муассасаларида ўқув машғулотларига сабабсиз ҳамда мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганлар мониторингини олиб бориш йўлга қўйилмагани ҳам аниқланган.

Мажлис давомида «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонунни такомиллаштириш юзасидан ҳам фикрлар билдирилди. Хусусан, мазкур қонуннинг 12 та моддасида ҳаволаки нормалар мавжудлиги аниқланди. Ушбу моддаларда белгиланган нормалар амалда тасдиқланган норма ижодкорлиги фаолияти талабга жавоб бермайди.

Мажлисда қайд этилишича, қонунда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича белгиланган чора-тадбирлар соҳани самарали тартибга солиш имконини бермаяпти. Ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда асосий тушунчалар етарли даражада ёритилмаган.

Шу билан бирга, ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика иши олиб бориладиган шахсларнинг тоифалари қаторини кенгайтириш ва ҳуқуқбузарликларга олиб келаётган янги ҳолатларни акс эттириш ҳамда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар масъулиятини аниқ белгилаш зарурати мавжудлиги ҳам сенаторлар томонидан қайд этилди.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС