Самарқанд ва Мадрид ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилиши мумкин
Элчихонага Испания элчиси Руй Гонсалес де Клавихонинг 1406 йилда Самарқандга қилган сафари ҳақида ёзган китоби тақдим этилди.
![Самарқанд ва Мадрид ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/sKYOQ83Eyv-mkZ9dUL8zjbYZaKhEpGwC.jpg)
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг Milans del Bosch & ITL компанияси асосчиси Сантяго Миланс дел Бош билан учрашув ўтказди.
Дунё хабарига кўра, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Самарқанд ва Мадрид шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифи илгари сурилди.
Сантяго Миланс дел Бош Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик дипломатик ва маданий-иқтисодий муносабатлардан ташқари, уларни ижтимоий алоқалар ҳам бирлаштириб туришини таъкидлади. У Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Испаниядан эвакуация қилинган болаларнинг бир қисмини қабул қилиб, уларни уруш даҳшатларидан сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди.
Икки мамлакат ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, турли соҳаларда ўзаро англашув ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Мадридда ва Тошкентда қўшма тадбирларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида элчихонага Испания элчиси Руй Гонсалес де Клавихонинг 1406 йилда Самарқандга қилган сафари ҳақида ёзган китоби тақдим этилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда Мўғулистон элчиси иш бошлади Таиланд ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўяди Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Soʻnggi yangiliklar
![Andijonda Cobalt haydovchisi 10 yoshli qizchani urib yubordi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/uk-HRCx_D1H-300x185.jpg)
![Bekobodda 5-qavatdan tushib ketib vafot etgan ayolning eri sudlanadi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/u0L9TM15127221361424_b-300x200.jpg)
![Olti oyda 550 mlrd so‘mlik gaz va elektrdan noqonuniy foydalanildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-16.36.36-300x200.jpg)
![Avtomobillarga ekologik stiker berish 2025-yil 1-martdan boshlanadi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/TAjcOv-I-C5j_MJ5MN2Buh8w9C8j6eH5-300x168.jpg)
![Andijon viloyati SSB boshligʻi oʻzgardi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/zQg9WM9I4rIjJUFRuyP44TM-q3hKWMle-300x188.jpg)
![“Mening bog‘im”ga ovoz berish yakunlanib, g‘oliblar aniqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-13.14.24-300x194.jpg)
![Toshkentda 80 yoshli ayolga shilqimlik qilgan erkak 5 sutkaga qamaldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-12.39.39-300x194.jpg)
![Raqobat qoʻmitasi “Maxam-Chirchiq” AJga nisbatan ish qoʻzgʻatdi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-12.19.31-300x225.jpg)