Самарқанд ва Фарғонада 15 та АЁҚШ томонидан сифатсиз бензин сотилгани аниқланди
2 мингдан ортиқ истеъмолчи фойдасига тегишли тартибда пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йил январ-апрел ойларида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» билан ҳамкорликда элликка яқин автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) сотилаётган бензин сифатини ўрганиш учун назорат харидини ўтказган.
Лаборатория таҳлиллари хулосасига кўра, Самарқанд вилояти ва Фарғона вилоятидаги 15 та АЁҚШ томонидан АИ-92 ва АИ-95 маркали сифатсиз бензин сотилгани аниқланган. Оқибатда истеъмолчиларга 201 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Таъкидланишича, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддаси талаби бузилиши ҳолатлари бўйича 15 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилган.
Натижада 2139 истеъмолчи ҳуқуқи тикланиб, уларнинг фойдасига тегишли тартибда пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиб берилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Andijonda 24 yoshli yigit o‘zini yoqib yubordi Toshkent shahrida sifatsiz benzin sotilayotgani aniqlandi Toshkent viloyatida sifatsiz benzin sotyotgan “zapravka”lar aniqlandi Surxondaryoda benzinni kamaytirib sotgan “zapravka” aniqlandi Rossiyada benzin eksportiga qoʻyilgan taqiq yil oxirigacha uzaytirildi