12:01 · 04.12.2023 Ўзбекистон

Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?

Тошкентда «кўча жиноий гуруҳлари ва жиноий дунёнинг ўнлаб вакиллари»га қарши кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.

Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?

Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида жиноят оламининг ўнлаб вакилларига нисбатан рейдлар ўтказилган. Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, унда ўзини «кўча боллари» сифатида намоён қилишга уринган йигитлар қўлга олинган.

26 ноябрь куни Тошкентдаги «Humo» аренада қозоғистонлик репер Жаҳ Кҳалибънинг концертида тартибсизликлар юз берди. Баъзи хабарларга кўра, тартибсизликларда Миллий гвардия ходимларига фаол қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг 27 ноябрь куни «кўча боллари»га нисбатан рейдлар бошланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари доирасида бир қатор жиноий ҳолатлар аниқланган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган шахс қўлга олинди. Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват шахсларни ўз атрофига тўплаб, қатор жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларнинг муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидан.

Фарғона вилоятида 27 ноябрь куни спортнинг жанговар тури билан шуғулланган Ҳумоюн Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсга тан жароҳати етказган. У ҳодиса жойидан яширинган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, «Зарбдор 40 кунлик» доирасида Фарғона вилоятида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундан сўнг Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан «Бахти Ташкенский» ва «Бахти Янгиабадский» лақаблари билан танилган 52 ёшли Бахтиёр Зафарович Қудратуллаев қўлга олинди. У Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (ўта йирик миқдорда товламачилик) билан гумон қилинаётган 43 ёшли Дилшод Тўлқинович Шарипов ва 51 ёшли Анвар Боборажабович Мирзохонов ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, «Салимбой» номи билан машҳур бўлган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» маълум қилди. Салим Абдувалиев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ҳисобланади. Шунингдек, ички ишлар органларидаги манбалар Ғофур Раҳимовнинг қидирувда экани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

YouTube янги дизайнга эга бўлди
YouTube янги дизайнга эга бўлди
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади