«Сайхунобод тажрибаси» Фарғона водийсидаги маҳаллаларга татбиқ этилади
Президент Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари билан учрашувда маҳаллаларда Сайхунобод тажрибасидан фойдаланиш топшириғини берди. Бунда асосий эътибор томорқа ва хонадонлар имкониятларидан фойдаланишга қаратилади.
![«Сайхунобод тажрибаси» Фарғона водийсидаги маҳаллаларга татбиқ этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/03/zfhBKp17114348153679_b.jpg)
25 март куни Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда «Сайхунобод тажрибаси» асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
14 март куни Сирдарёда ўтган йиғилишда президент мазкур тажриба бутун республикада оммалаштирилишини айтганди. Унга кўра, Сайхунободда илк бор янги тажриба: маҳаллаларнинг ҳар бирига биттадан мини трактор, 4 тадан мотокультиватор олиб берилган. Ҳоким ёрдамчилари «1 сотих томорқадан камида 1−2 миллион сўм даромад» деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади, агрономлар билан бирга ушбу техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади.
«Водий вилоятларида аҳоли зич яшайди. Ҳар қарич ер қадрли. Миришкорлар ердан фойдаланишнинг ҳадисини олган. Ҳунармандчилик, тадбиркорлик яхши ривожланган. Шу билан бирга, маҳаллаларда ишсизлар, эҳтиёжмандлар ҳам бор», — деди президент. Давлат раҳбари маҳаллаларга ҳокимлик ва барча иқтисодий идора ходимлари бириктирилаётгани, улар хонадонларда бўлиб, имкониятларини таҳлил қилишини айтди.
«Томорқаси бўлса, ундан самарали фойдаланиш, даромадини 60−70 миллион сўмга олиб чиқиш бўйича намуна яратади. Ҳунармандликка уқуви борларга хомашё, ускуна ва айланма маблағдан ёрдамлашилади. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади», — дейилади хабарда. Бунда тижорат банкларидан ҳам фаоллик кўрсатиш кутилмоқда. Яъни улар, аввало, ўз мижозлари бўлган корхоналар негизида қўшимча иш ўринлари очилишини қўллаб-қувватлаши лозим.
Келтирилишича, бу маблағлар янги иш ўринлари, қўшимча маҳсулотлар, аҳолининг харид қобилияти орқали охир оқибат иқтисодиётга тушум бўлиб қайтади. Шунингдек, йиғилишда хонадонларда кичик қайта ишлашларни ташкил этиш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда сархил мева-сабзавотлар етиштириб, экспорт қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик орқали рўзғорларга барака киритиш мумкинлиги таъкидланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди Хитой компанияси Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қуради Хитой компанияси Фарғонада керамогранит плиталари ишлаб чиқариш заводини қуради Фарғонада мактабга маст ҳолатда келиб жанжал кўтарган аёл наркология диспансерига жойлаштирилди
Soʻnggi yangiliklar
![Toshkentda Matiz elektroskuterni urib yubordi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/39HFvUs3xCv5CAdtzMCggamUeSMOLKH7-300x225.jpg)
![Oʻzbekcha Vikipediyadagi maqolalar soni 300 mingdan oshdi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/wXUUCDxhNsAbATkkMoAsg8FYLFvTpbxS-1-300x200.jpg)
![Urganch tumani qurilish boʻlimi sobiq boshligʻiga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-03-03.26.53-300x199.jpg)
![Buxoroda voyaga yetmagan bola va qiz turmush qurgani aniqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/Vlphgm17199409671298_b-300x200.jpg)
![Oʻzbekistonda 3-iyul kuni oʻzgaruvchan ob-havo boʻlishi kutilmoqda](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-03-03.19.32-300x194.jpg)
![Buxoroda qariyb 10 yildan beri aliment toʻlamay yashirin yurgan erkak buvisining uyidan topildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/aas-FcGFb5Zn-300x225.jpg)
![O‘zbekistonda tunda shovqin qilganlar uchun jarima miqdori qanchaga oshirilishi ma’lum qilindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-02-17.33.42-300x194.jpg)
![Oʻzbekistonlik muhandislar Yaponiyada ishga joylashtiriladi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/IIKI7_L6VFgLGGZymk0kHwL_SEvQOQls-300x197.jpg)