10 Aprel 2024, 11:07 •Oʻzbekiston
Сўқоқ ва Қизилтоғга олиб борувчи йўлнинг бир қисмида ҳаракат чекланади
Паркент туманига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши сабаб 10-13 апрель кунлари Қизилтоғ–Паркент–Янгибозор йўли 44- ва 48-километр оралиқларида автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Сўқоққа борганлар Тошкентга бошқа йўл билан қайтади.
Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, тирбандликлар олдини олиш мақсадида 10-11-12-13 апрел кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри–Паркент шаҳар–Янгибозор қишлоғи автомобиль йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Ушбу ўзгаришда Сўқoқ дам олиш масканига борган ҳайдовчилар учун ушбу йўлнинг 48 километрида Паркент шаҳрига автомобил ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи – Жумабозор қишлоғи – Қизилтоғ шаҳри автомобил йўли орқали қайтиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Parkent tumanida ming yillik tarixga ega qabr qoldiqlari topildi Паркентда оралиқ масофани сақламаган «КАМАЗ» сабабли 4 та автомобилга зарар етди Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
Soʻnggi yangiliklar
“Hududiy elektr tarmoqlari”ga yangi rahbar tayinlandi
21 Dekabr 2024, 19:08O‘zbekistonda Bojxona kodeksining yangilangan loyihasi ishlab chiqiladi
21 Dekabr 2024, 18:14Toshkent viloyatida tarbiyachi bog‘cha bolasini kaltakladi
21 Dekabr 2024, 17:23Ravshan Alimov O‘zbekistonning Turkmanistondagi yangi elchisi bo‘ldi
21 Dekabr 2024, 16:3022 dekabr kuni yogʻingarchilik kutilmaydi
21 Dekabr 2024, 15:20Xitoy—Qirg‘iziston—O‘zbekiston temiryo‘li qurilishi boshlanadi
21 Dekabr 2024, 14:25Qoraqalpog‘istonda 288,2 mln so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalanildi
21 Dekabr 2024, 13:28Husanov faoliyatini APL grandi safida davom ettirishi mumkin
21 Dekabr 2024, 12:31