Россиядаги қурилишда рейдга тушган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди
Воронеж полицияси тарқатган видеода милтиқ билан қуролланган хавфсизлик кучлари мигрантлар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани аск этганди.
Россиянинг Воронеж шаҳридаги қурилишда 45 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Воронеж полицияси тарқатган видеода милтиқ билан қуролланган хавфсизлик кучлари мигрантлар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани аск этганди.
Маълум бўлишича, видеода акс этган ҳолат 7 июнь куни Воронеж шаҳридаги «Развитие» қурилиш ҳудудида юз берган. Рейд тадбири ўтказилган ушбу қурилиш ҳудудида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 12 нафари норасмий ишлаган.
Норасмий ишлаганларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган ва яна бир нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли ҳозирда мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда.
«Шу ўринда, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш ҳамда миграция қонунчилигини бузмаслик сўралади», — дейилади агентлик хабарида.
Июнь ойи бошларида эълон қилинган маълумотга кўра, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 1 миллион кишини ташкил этмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Алишер Рўзиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари оқими яна камайиши мумкин.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирлари оқими қисқариши мумкин Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ноқонуний миграция бўйича рейдлардан огоҳлантирилди Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди Британияга ишга юборилган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди Йил бошидан буён 115 минг ўзбекистонлик меҳнат миграциясидан қайтиб келди