Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Тулада ишлаётган фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилиб, мазкур ҳудуддаги «ЭкоСтрой» қурилиш корхонасига ишга жойлаштириб қўйилди.
Россиянинг Хабаровск ўлкасида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди. Туладаги «ТКТ Тулский» корхонасида ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашув ташкил этилди.
Қайд этилишича, Хабаровск ўлкасида қийин аҳволда қолган фуқаролар Хабаровск–Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди. Волгоградда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Тулада ишлаётган фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилиб, мазкур ҳудуддаги «ЭкоСтрой» қурилиш корхонасига ишга жойлаштириб қўйилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Rossiyadagi qurilishda o‘zbekistonlik ishchi halok bo‘ldi O‘zbekistonlik erkak Rossiyada odam o‘g‘irlab, pul talab qilishda ayblanmoqda YouTube Rossiyada cheklovlarsiz ishlay boshladi Buxoro amirligi davriga oid tangalar xorijga olib chiqilishining oldi olindi Rossiyada migrantlar uy ijaraga olishi qiyinlashadi