15:10 · 28.11.2023 Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

Шоҳрух Шораҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан олинган.

Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

“Давлат бошқаруви” канали хабарига кўра, Шоҳрух Шораҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рақобат қўмитаси раислигидан кетган. Аввалроқ Шоҳрух Шораҳмедов лавозимида озод этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Президент ўтказган 9 ноябр кунги селекторда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилган. Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.

Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шораҳмедовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилганди. Шоҳрух Шораҳмедов 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, президент администрацияси Ижро этувчи аппарати бош консултанти бўлиб ишлаган. 2019-2020 йилларда — молия вазирининг ўринбосари, 2020-2021 йилларда — соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, 2021-2022 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси бўлган. Шоҳрух Шораҳмедов 2022 йил декабр ойи охирида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади