8:33 · 18.11.2023 Ўзбекистон

Президент Ўзбекистонда дизайн мактабини ривожлантириш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари мутахассисларни Италия каби дизайн соҳаси тараққий этган мамлакатларга тажриба учун юбориш бўйича кўрсатма берди.

Президент Ўзбекистонда дизайн мактабини ривожлантириш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида «Indenim Textile» кластерининг Термиз шаҳридаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Қайд қилинишича, корхона 2019 йил ишга туширилган бўлиб, унинг умумий қиймати 10 миллион доллардан зиёд. Йилига 800 турдаги 9 миллион дона кийим-кечак ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Уларнинг бир қисми экспортга, асосий қисми ички бозорга – «Indenim» дўконларига етказиб берилмоқда.

Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёнини, маҳсулотларни кўздан кечирди. «Юртимизда тўқимачилик хомашёси бор, маҳсулотлар сифати ҳам яхшиланиб бораяпти. Фақат бизда дизайн мактаби йўқ. Ҳозир дунёда услублар тез ўзгараяпти. Кийим корхоналаримиз рақобатбардош бўлиши учун дизайн мактабини ривожлантириш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борада кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мутахассисларни Италия каби дизайн соҳаси тараққий этган мамлакатларга тажриба учун юбориш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, бозорни ўрганиш ва прогнозлаштириш, бу борада тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарига корхонанинг истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди. Келгусида мато тўқиш ва бўяш, кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳажми оширилади. Бунинг учун умумий 55 миллион доллар инвестиция йўналтирилади. Натижада яна 10 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди

Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди

Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди

Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди

Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди

Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС