Пискентда қум-шағал ноқонуний қазиб олиниши оқибатида қарийб 2 млрд сўм зарар етказилди
Тошкент вилоятининг Пискент туманида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди.
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти Пискент туманида Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси ўрганилди.
Хусусан, Пискент туман ҳокимининг 27.11.2017 йилдаги 2121-сонли қарори билан МЧЖга сунъий балиқ ҳовузи ташкил қилиш учун ажратилган 19,34 га ер майдонидан ноқонуний равишда ишлов берилмаган 56 750 м3 миқдорида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинган.
Бу орқали давлат ёки жамият манфаатларига 1 млрд 808 млн сўм қийматда – жуда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkent viloyatining bir qator tumanlariga hokimlar tasdiqlandi Тошкентда қум-шағал қазиб олаётган 9 нафар фуқаро 230 млн сўм тўлайдиган бўлди