Пекинда Ўзбекистон-Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
МТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
16 апрел куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг саккизинчи йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари Бобур Усмонов ва Сун Вэйдун бошчилик қилди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2024 йилда Хитойга ташкиллаштирилган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди. Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент эълон қилинди Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради