26 Iyun 2024, 13:51 Ўзбекистон

Пастдарғом туманига ҳоким тайинланди

Шерзод Рахманов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг янги ҳокими бўлди. У бунгача вилоятнинг Нарпай туманини 2020 йилдан буён бошқариб келаётганди.

Пастдарғом туманига ҳоким тайинланди

Шерзод Шухратович Рахманов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Рахманов 1991 йилда Нарпай туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар — 2020 йилдан буён Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

2023 йилдан буён Пастдарғомга раҳбарлик қилган Ваҳобжон Муротқобилов эса ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Машҳур янгиликлар