22 Mart 2024, 15:19 Oʻzbekiston

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди

Наврўз байрами ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларидаги реконструкция муносабати билан одамлар тўпланиб, автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Қозоғистон билан Ўзбекистон чегарасида кўплаб одам ва машиналар тўплангани ҳақида хабар берди.

Orda.kz хабарида 21 март куни минглаб одамлар Ўзбекистонга кира олмай, навбатда тургани айтилмоқда. Уларнинг баъзилари чегарада беш соатдан бери кутиб қолиб кетган.

Бундан ташқари, нашрга кўра, юк машиналари «Қозигурт» назорат-ўтказиш пунктида юзага келган «сунъий тирбандлик» ҳақида шикоят қилган. улар шу сабаб чегарани бир кун ўтиб ҳам босиб ўтолмаган. Тошкентлик ҳайдовчининг Ordaʼга айтишича, чегарадан ўтиш «баъзи тинч аҳоли» томонидан қийинлаштирилмоқда, улар пул эвазига ўз муаммоларини ҳал қилишни таклиф қилмоқдалар:

«Одамлар ким ўтиши, ким ўтмаслигини тартибга солади. Биз уларни итарувчилар деб атаймиз. Ўтиб кетиш учун 100 минг тенге (тахминан 2,8 миллион сўм) сўрашади. Тўлашга тайёр бўлганлар ўтиб кетишади ва алоҳида навбат олади. Ҳозирда у ерда 30 та машина бор», дея юк машинаси ҳайдовчиси тафсилотларни айтиб берди. Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати Ўзбекистонга чиқиш учун чегара ўтиш пунктлари олдида одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланиб турганини тасдиқлади.

Mashhur yangiliklar