22 Mart 2024, 11:26 Oʻzbekiston

Тошкентда Captiva ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз берди

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Тошкентда Captiva ва Lacetti иштирокида ЙТҲ юз берди

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ aхборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 21 март куни соат 22:30 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида Captiva ҳамда Lacetti автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Натижада Lacetti русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Таъкидланишича, ҳозирда улар шифокорлар назоратида.  «Ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar