24 Aprel 2024, 16:49 Oʻzbekiston

Оролбўйидан динозавр излари топилди

Қайд этишича, динозаврнинг излари ерга ботиб, вақт ўтгани сайин геологик жараён натижасида тошга айланиб қолади.

Оролбўйидан динозавр излари топилди

Ижтимоий тармоқларда Оролбўйидан динозавр излари ва динозавр боласининг суяклари топилгани ҳақида хабар тарқалди.

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлимига қарашли Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институтининг геология лабораторияси мудири Иззет Аимбетов мазкур хабарларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Устюртда динозавр изи топилган.

«Ўтган йилнинг центябр ойида қорақалпоғистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш истагида Словакиядан бир нечта палеонтолог олимлар келишди. Улар Оролбўйидаги кўплаб ҳудудларда тадқиқот олиб бориб, ноёб топилмаларни топишди.

Улар орасида сувда яшайдиган динозаврнинг кичикроқ турининг суяги ҳам бор. Олимлар юртларига қайтиб кетишди ва жорий йилнинг апрель ойи бошида яна Қорақалпоғистонга келиб, тадқиқот ишларини давом эттириб, Устюртда динозавр изини топишди», — дейди мудир.

Қайд этишича, динозаврнинг излари ерга ботиб, вақт ўтгани сайин геологик жараён натижасида тошга айланиб қолади. Ҳозир олимлар ана ўша тош изларни чуқур ўрганмоқда.

Mashhur yangiliklar