Қорақалпоғистондаги манзил-колонияда 47 нафар маҳкумда жарроҳлик амалиётини ўтказишга эҳтиёж борлиги аниқланди
Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 4 нафар маҳкумга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Республика бошқармаси ходимлари томонидан шифокор тавсияси билан кўзойнаклар берилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили 27-сонли манзил-колонияга мониторинг ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш шароитлари, жумладан, ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, тиббиёт бўлими, ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган жойлар, меҳнат шароитлари ҳамда узоқ муддатли учрашув хоналари кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилган.
Шундан сўнг омбудсманинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашиб, муассасадаги шароитлар бўйича фикрларини ўрганган ва мурожаатларини қабул қилган.
Шу куни колониядаги барча маҳкумлар 10 нафар тор доирадаги шифокорлар гуруҳи томонидан ультратовуш текшируви (УТТ), ЭКГ ва рентген ускуналари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилган.
Тиббий кўрик жараёнида 47 нафар маҳкум ва маҳкумага остеомиелит, остеохондроз ташхислари қўйилиб, стационар даво муолажалари буюрилган. 15 нафар маҳкум шифокорлар тавсиясига кўра дори-дармон воситалари билан таъминланган. Бундан ташқари, ҳудуддаги поликлиниканинг кардиология бўлимида 20 нафар шахсга амбулатор ва стационар даво муолажалари ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 4 нафар маҳкумга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Республика бошқармаси ходимлари томонидан шифокор тавсияси билан кўзойнаклар берилган.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekistonda ombudsman to‘g‘risidagi qonun qabul qilindi O‘zbekistonda ombudsmanga yangi huquq beriladi Rossiyada mehnat qulligidan qochgan ayol O‘zbekistonga olib kelindi Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди