27 Yanvar 2023, 00:19 Ўзбекистон

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда бир киши вафот этди (видео)

Авария «Damas» ва «Gentra»нинг бир-бирига йўл бермаслигидан келиб чиққан.

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда бир киши вафот этди (видео)
Кадр: YouTube / Ichki ishlar vazirligi

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида «Damas» ва «Gentra» иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, воқеа «Шоирлар» ОФЙдан ўтувчи ички йўлидаги чорраҳалардан бирида содир бўлган. «Damas» ва «Gentra» автомашинаси ҳайдовчиларининг бир бирига йўл бермагани сабаб ушбу авария юз берган.

Оқибатда «Damas» автомашинасида келаётган йўловчиси жароҳат олиб, кўкрак қафаси қисилиши ва бош мия жароҳати ташхиси билан шаҳар тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб кетилган.

Муолажаларга қарамасдан фуқаро шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича Нукус шаҳри ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар