23 Fevral 2024, 17:00 Ўзбекистон

Optimo — савдони бошқариш дастури

Дўконлар учун дастурий таъминот ҳисобланувчи Optimoʼни танлаган бизнес эгаси камида бешта имтиёзга эга бўлади.

Optimo — савдони бошқариш дастури

Савдони осон бошқариш, инвентаризация жараёни ва даромадларни назорат қилиш — бизнес эгаларини қийнайдиган асосий муаммолар ҳисобланади. Optimo — дўконлар учун дастур айнан шу муаммоларга ечимдир!

Одатда дўкон ёки бирор бир чакана савдо объектларида инвентаризацияни бошқариш муаммоси бўлади. Бу жуда муҳим омил бўлиб, объектнинг муваффақиятли ишлашига ҳам, молиявий томонига ҳам катта таъсир қилади. Optimo билан эса инвентаризация жараёни осон бошқарилади. Унинг ёрдамида захирада қанча маҳсулот борлигини, ҳозир нимани сотиб олиш кераклигини ва кейинроқ нимани сотиб олишга эҳтиёж туғилишини олдиндан аниқ билиб олиш мумкин. Ёки аксинча, сотиш қийин ва омборда жуда кўп жой эгаллайдиган маҳсулотлар ҳақида ҳам хабардор бўлиш имконияти мавжуд. Натижада савдони бошқариш дастурининг бу маълумотларига асосланиб, жараённи тўлиқ назорат қилиш ва кўпроқ фойда келтирадиган йўналишга сармоя киритиш имконияти туғилади.

Дўконни автоматлаштириш дастурининг ўрнатилиши минимал вақтни талаб қилади. Бизнес эгаси Optimo’дан фойдаланишда ўзига қулай нархни тўлайди ва бизнесини оптималлаштириш учун кўпроқ вақт тежайди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, дастурни ўрнатгандан сўнг мижоз бепул ёрдам берадиган ва юзага келадиган муаммоларни ҳал қиладиган шахсий ёрдамчи менежерга ҳам эга бўлади. Автоматлаштириш — осон ва арзон жараён эмас. Бу иш ортида кучли билим устига қурилган алгоритм ва профессионал жамоанинг меҳнати ётади. Ҳар бир тадбиркор бизнеси ҳақидаги аниқ рақамларга асосланган маълумотларни тезкор, қулай ва шаффоф тарзда олишни истайди. Савдони бошқариш дастури айнан шундай муаммоларини ечиш учун мўлжалланган. Энг муҳими, жамоа дўкон учун дастур ўрнатилганидан кейин ҳам елкама-елка туриб, бизнесни юксалтиришда хизмат кўрсатади.

Узоқ мақсадларни кўзлаган бизнес эгаси замон билан ҳамнафас бўлиши учун қўл меҳнатини илғор технологиялар ва кучли алгоритмга эга дастурлар билан алмаштириши лозим. Юқори аниқликда ишловчи технологиялар: инсон омилини камайтиради, савдо ҳажмини оширади ва вақтни тежайди. Айниқса дўконлар учун дастур қулай интерфейс ва жорий пайтдаги маълумотларни олиш имкониятини берса мақсадга мувофиқ. Ҳозирги замонавий даврда бизнес фаолияти мураккаблашиб бормоқда. Шу сабаб у тадбиркордан кўп вақт ва маблағ талаб этмоқда. Вазифаларни механик бажариш эса, кўплаб хато ва камчиликларга олиб келади ва компаниянинг иш сифатига, даромадига салбий таъсир кўрсатади. Дўконни автоматлаштириш дастури замонавий технология ва техник созламалар орқали савдони ҳар томонлама автоматлаштириш имконини беради.

Шундай экан, сиз ҳам optimo.uz сайтига ўтиш ва ариза қолдириш билан бизнесни осон бошқариш ва даромадни янада ошириш учун тўғри қадамни қўйган мижозларимиз сафида бўлинг!

 (+998) 71-205-12-22 | Instagram | Telegram


Реклама

Машҳур янгиликлар