21 Iyun 2024, 19:12 Oʻzbekiston

Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Бекободда «ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган» ака-укага нисбатан куч ишлатилгани, улардан бирининг вафоти ҳолатини ўрганмоқда. Вакил воқеанинг барча жиҳатлари қонун талаблари доирасида очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда.

Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда

Аввалроқ Бекобод туманида укасининг суд мажлисида жанжал кўтариб, ИИБга олиб кетилган эркаклардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ака-укага нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолатини ўрганилаётганини маълум қилди. Вакил берган расмий изоҳда ака-ука ИИБ биносига мажбурий олиб кетилгани ҳақида гап боради.

Омбудсман ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатлари очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда.

Келтирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия билдирди. Воқеа бўйича Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати юборилди, дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar