11 Aprel 2024, 16:19 Oʻzbekiston

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди

Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари: Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов 4 та медални қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида 4 та медалга эга чиқди.

10 апрель куни эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов совриндор бўлди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва икки кураш бўйича 416 кг тошни ўзига бўйсундирди. У ўз рақиблари орасида мутлақ чемпион бўлиб, 3 та олтин медални қўлга киритди.

Mashhur yangiliklar