Оҳангаронда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилаётган Damas Centra ва Chery машиналари билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган ёки вафот этганлар йўқ.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида бир нечта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йил 31 май куни соат тахминан 17:00 ларда ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон–Андижон–Ўш автомобил йўлининг 165-километрида содир бўлган.
1964 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. бошқарувидаги Damas машинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилаётган вақтида 1977 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги Gentra ҳамда 1987 йилда туғилган Ю.Д. бошқарувидаги Chery Tiggo 7 Pro машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Қайд этилишича, оғир тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди