15 Aprel 2023, 09:51 Ўзбекистон

Нукусда 3 ёшли қизини 1,5 минг долларга сотаётган аёл ушланди

Аёл фарзандининг отаси билан ажрашган ва қизини ўз қарамоғида боқиб келган.

Нукусда 3 ёшли қизини 1,5 минг долларга сотаётган аёл ушланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида уч ёшли қизини 1,5 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 5 апрель куни Нукус шаҳрида 2001 йилда туғилган аёл ўзининг 2020 йилда туғилган қизини пулга сотаётган вақтда тегишли идора вакиллари томонидан далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аёл бугунги кунда ишсиз бўлган фарзандининг отаси билан ажрашган ва қизини ўз қарамоғида боқиб келган. Қизалоқ ҳозирги кунда меҳрибонлик уйига жўнатилган.

Машҳур янгиликлар