12:32 · 12.02.2024 Ўзбекистон

Навоийда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган маст ҳайдовчига чора кўрилди

Коррупция ҳолати ҳақида тегишли ташкилот масъулларига хабар берган ходимларга ташаккурнома эълон қилиниб, ИИБ томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Навоийда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган маст ҳайдовчига чора кўрилди

Навоийда маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора беришга уринди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, Навоий шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 русумли транспорт воситасини тўхтатган. Бунга автомобилнинг олд ўриндиғида ҳали 12 ёшга тўлмаган бола бўлган. Жараёнда ҳайдовчи ходимларда шубҳа уйғотган ва алкотестер орқали текширув давомида унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-модда (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми ва 128-модда (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳайдовчи мазкур баённомалар расмийлаштирилмаслиги учун ЙПХ ходимларига 3 миллион сўм пора таклиф қилган.

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилоят бўлими ҳамда департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи ходимга 3 миллион сўмни бераётганида қўлга олинган. Коррупция ҳолати ҳақида тегишли ташкилот масъулларига хабар берган ходимларга ташаккурнома эълон қилиниб, ИИБ томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Россия расмийлари ягона видеокузатув тизимини яратмоқда

Наманганда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар пулини ўзлаштириб келган 24 ёшли шахс ушланди

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди

Ўзбекистоннинг уч вилоятида бензин ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди

Ўзбекистон жиноятчиликка қарши курашда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлаши мумкин

Ўзбекистон ва Британия Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

Урганчдан 11 та шаҳарга авиақатновлар йўлга қўйилади

Хоразмда Хитой тажрибаси асосида «уй саноати» ривожлантирилади