25 May 2024, 17:30 Oʻzbekiston

Навоийда хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан заправка газ таъминотидан узилди

Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШлар табиий газ таъминотидан ажратилган.

Навоийда хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан заправка газ таъминотидан узилди

Навоий шаҳрида хавфсизлик чоралари кўрилмаган «метан заправка» газ таъминотидан ажратилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзенергоинспекция» Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида жойлашган «Н.З.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технологик жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиш ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш жараёнида АГТКШ фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланган. Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШлар табиий газ таъминотидан ажратилган.

Mashhur yangiliklar