Навоийда балиқ овлаб, табиатга 1,2 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди
Конимех туманидаги табиий сув ҳавзасида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлагани аниқланди. Таъкидланишича, ушбу ҳаракат оқибатида табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказилган.
Навоий вилояти Экология бошқармаси Конимех туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаш ҳолати аниқланди, дея хабар қилмоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Вазирлик қайд этишича, туманнинг «Шўркўл» МФЙ ҳудудидаги рейд давомида фуқаро Й.О. томонидан 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзаси ҳудудида 218 бош балиқ ноқонуний овлангани аниқланди. Оқибатда табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми (Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки воситалар билан ов қилиш ёки балиқ овлаш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Buxoroda noqonuniy ov qilganlar tabiatga 1 mlrd so‘mdan ortiq zarar yetkazdi O‘zbekistonda yarim yilda salkam 300 kishi noqonuniy ov qilgani uchun jarimaga tortildi Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар табиатга 10 млн сўмдан зиёд зарар етказди