1 Iyul 2024, 10:08 Oʻzbekiston

Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди

Махсус тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбирларда аниқланган 1 млрд 200 млн сўм сохта пул ёқиб юборилган.

Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди

Навоийда ноқонуний фаолиятдан олинган маҳуслотлар ва сохта пуллар ёқиб юборилди. Маълум қилинишича, йўқ қилиш тадбирида божхона, прокуратура, МИБ, Экология бошқармалари масъул ходимлари қатнашган.

Тадбирда тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигарет, 126 млн сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар суд қарорига асосан тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинган.

Mashhur yangiliklar