![O‘zbekistonda dam olish kunlari ham jazirama harorat saqlanib qoladi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/photo_2024-07-26_17-31-05-300x200.jpg)
O‘zbekistonda dam olish kunlari ham jazirama harorat saqlanib qoladi
26 Iyul 2024, 19:24Навоий вилояти судига янги раис тайинланди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.
Абдулло Садуллоевич Аллаев судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Бундан ташқари, президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан Хамидулла Насимович Кудратов Навоий вилоят судининг раиси лавозимидан, Абдуманнон Муротович Шайдоев Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод қилинган.