19 Aprel 2024, 21:25 •Oʻzbekiston
Навоий вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Тайинловга қадар Суннатилла Назаров солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти фармойиши билан Назаров Суннатилла Амириллаевич Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Суннатилла Назаров 1984 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро солиқ коллежини, 2009 йилда Солиқ академиясини, 2018 йилда Банк-молия академиясини солиққа тортиш инспектори, солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Суннатилла Назаров Навоий вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Навоий вилояти ДСБга эса 2021 йил апрелидан буён Анвар Ботиралиев раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мавзуга оид хабарлар:
Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарган Matiz ЙТҲга учради Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Soʻnggi yangiliklar
Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48