17 Aprel 2024, 08:30 Ўзбекистон

НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Меҳмонлар ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади.

НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирликнинг маълум қилишича, дастлаб делегация аъзоларига марказнинг ўқув-моддий базаси ва ўқув хоналарида яратилган шароитлар таништирилган. Шундан сўнг меҳмонларнинг ўзаро танишув суҳбати ҳамда масъул шахслар иштирокида брифинг ўтказилган. Брифинг давомида марказ шахсий таркиби ва курсантларга НАТО ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида тегишли маълумотлар берилди.

НАТО ходимлари марказда ўқиётган курсантлар учун ҳарбий альянсга аъзо давлатларда сержантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бир қатор мавзуларда машғулотлар ташкил этган ҳамда мавзу бўйича ўзаро фикрлар алмашган. Мудофаа вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳамкорликдаги ўқув-услубий машғулотлар 20 апрелга қадар давом этади.

Машҳур янгиликлар