22 Aprel 2024, 08:17 Ўзбекистон

Наманганлик ака-укалар велосипедда ҳаж зиёратига жўнаб кетди

Наманганлик ака-ука Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиб, Қозоғистон, Россия, Туркия, Эрон ва Мисрга ўтиш, шундан сўнг ҳаж мавсумига қадар Саудия Арабистонига кириб боришни режалаштирган.

Наманганлик ака-укалар велосипедда ҳаж зиёратига жўнаб кетди

Наманганлик ака-ука Давлатмирзо ва Абдужаббор Мирзақуловлар велосипедда ҳаж зиёратига жўнаб кетди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Давлатмирзо ака 72, укаси эса 68 ёшда. Бирларининг 5 нафар фарзанд ва 11 нафар набираси, иккинчисининг 4 нафар фарзанд ва 7 нафар набираси бор. Улар 14 апрель куни ўзлари туғилиб-ўсган Учқўрғон туманидан Макка ва Мадина сари йўл олди.

«Ўзбекистон байроғи, зарур ҳужжатлар ва кийим-кечак олволдик. Асли бир ўзим сафарга отланаётган эдим, укам ёшингиз катта бўлиб қолди, мен ҳам бирга бораман, деб туриб олди. Иккимиз ҳам узоқ йиллар далада ишлаганмиз, кейинчалик тирикчилик тақазоси билан хорижга чиқиб кетдик. Географияни яхши биламан, шунинг учун ортиқча қўрқув бўлмади.

Йўлдаги саргузаштларимиз Қамчиқ довонидан ошиб ўтишимиз билан бошланди. Қаттиқ жала ёғиб, буткул ивиб кетдик. Йўлда Жиззахга кетаётган тандирчи йигитлар қўярда-қўймай автомобилига чиқариб, бирга олиб кетди. Жиззахдан нари Самарқандга ўтдик, энди насиб, Хоразмга йўл оламиз. Бу қийинчилик ва машаққатларнинг ҳам ажри бор, албатта», — дейди Давлатмирзо ака.

Наманганлик ака-ука Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиб, Қозоғистон, Россия, Туркия, Эрон ва Мисрга ўтиш, шундан сўнг ҳаж мавсумига қадар Саудия Арабистонига кириб боришни режалаштирган.

Машҳур янгиликлар