Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди
Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлигини айтди, Бош прокуратура эса маълумотни рад этмоқда.
23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган фуқаро ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
2000 йилда туғилган, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан судланган маҳкум ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ўзини ўзи осиб қўйган.
«Қалампир»нинг «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга таяниб хабар беришича, унинг онаси марҳумда қийноқ излари бўлганини таъкидлаган. Хабарда айтилишича, маҳкум 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада унга азоб беришаётганини билдирган.
Бош прокуратура мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганини қайд этди.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди Қорақалпоғистондаги манзил-колонияда 47 нафар маҳкумда жарроҳлик амалиётини ўтказишга эҳтиёж борлиги аниқланди