Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи божхона пости сентябрда фойдаланишга топширилади
Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона пости қурилиш ишлари жадаллашди.
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Қодиров «Учқўрғон» чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
«Учқўрғон» чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.
Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон эксклав ҳудудларида Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назорати ўрнатилиши мумкин Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўзгарди Тошкент вилоятида божхона орқали 30 дона рациянинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди Қорақалпоғистонда 588 млн сўмлик қўлқопларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди