12 Aprel 2024, 21:15 Ўзбекистон

Наманганда хориждаги мигрантларга маоши юқори бўлган иш ўринлари таклиф қилинди

Маҳалла аҳлига уй хўжаликларидаги экин майдонидан унумли фойдаланиш борасида тушунтирилиб, Сайхунобод тажрибасини оммалаштириш бўйича зарурий тавсиялар берилган.

Наманганда хориждаги мигрантларга маоши юқори бўлган иш ўринлари таклиф қилинди

Наманган вилоятида хориждаги мигрантларга маоши юқори бўлган иш ўринлари таклиф қилинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Чуст туман 3-сектор раҳбари ҳудудидаги маҳаллаларда хорижга пул топиш мақсадида кетган мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилди. Иш тополмай сарсон бўлиб юрган мигрантлар билан телефон орқали боғланиб, шу ерда ҳам маоши юқори бўлган 500 га яқин бўш ўринлари борлиги, қолаверса, тумандаги 3 та кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан 3 мингдан ошиқ мавсумий ва доимий иш ўринлари мавжудлигини тушунтириб, юртга қайтишни тавсия қилган.

Бундан ташқари, Тўрақўрғон туман ИИБ бошлиғи ҳам 3-сектор ҳудудидаги «Кужрон» маҳалласида хорижга пул топиш учун кетган меҳнат муҳожирлари хонадонида бўлиб, мигрантларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди. Хориждаги ватандошлар билан телефон орқали мулоқот қилиб, четдаги иш ва яшаш шароити, маоши тўғрисида суҳбат қурди ҳамда юртда бандилигини таъминлаш учун барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлади. Шунингдек, маҳалла аҳлига уй хўжаликларидаги экин майдонидан унумли фойдаланиш борасида тушунтирилиб, Сайхунобод тажрибасини оммалаштириш бўйича зарурий тавсиялар берилган.

Машҳур янгиликлар