22:24 · 25.11.2023 Ўзбекистон

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС

Уларнинг 62 фоизи 1 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади. 10 ой давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Ушбу хабарлар сабаб Санитария-эпидемиология қўмитаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вилоятда қизамиқ касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 та ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида ташкил этилган.

Шундан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 нафар бемор даволанмоқда, 5 та шифо ўрни захираси мавжуд. Бешкапа болалар сиҳатгоҳида эса 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмоқда, 80 шифо ўрни захираси мавжуд.

Таъкидланишича, вилоятда жами 85 шифо ўрни захираси бор, 255 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1−3 ёшдаги болалар. Бугунги кунда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда захираси яратилган. Қўмита маълум қилишича, 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

«Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан 3 млн доза қизамиққа қарши вакциналар харид қилинди. Ушбу вакциналар эпид кўрсатма бўйича эмланадиган қатлам, маълум сабабларга кўра эмлашдан қолиб кетган болалар ҳамда хавф гуруҳига кирувчи, қизамиқ касали бўлган бемор билан мулоқотда бўлган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун мўлжалланган, ва айни вақтда ҳудудларга тарқатилмоқда», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади