29 Mart 2024, 20:22 Ўзбекистон

Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига суд ҳукми ўқилди

Хабарда мансабдор шахснинг қандай жиноятларни содир этганлигига ойдинлик киритилмаган.

Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига суд ҳукми ўқилди

5 март куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти, Косон туман судида Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи И.У. Жиноят Кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

У давлат органи ёки давлат иштирокидаги ташкилотларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Хабарда мансабдор шахснинг қандай жиноятларни содир этганлигига ойдинлик киритилмаган. Қайд қилинишича, И.У. суд ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят берган.

Машҳур янгиликлар