21 May 2024, 16:02 Oʻzbekiston

Мирзиёев Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди

Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Мирзиёев Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон элчихонасига ташриф буюриб, вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилганлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди, дейилади хабарда.

Келтирилишича, Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Mashhur yangiliklar