30 Noyabr 2023, 13:43 •Oʻzbekiston
Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Шу вақтгача бошқармага раҳбарлик қилиб келган Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.
UzNews’нинг ёзишича, шу кунга қадар Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Мазкур ўзгариш 25 ноябр куни Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида хонанда Jah Khalib’нинг концертига киришда юзага келган тартибсизлик чоғида Миллий гвардия ходимларига ҳужум уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ортидан рўй бермоқда.
Soʻnggi yangiliklar
18 oktyabr kuni harorat nisbatan iliq bo‘lishi kutilmoqda
18 Oktabr 2024, 07:22Ayrim tibbiyot muassasalari fuqarolarga asossiz olingan mablag‘larni qaytaradi
17 Oktabr 2024, 19:27Rossiyada qarovsiz qolgan 4 nafar bola O‘zbekistonga qaytarildi
17 Oktabr 2024, 18:55Ikki viloyatda 4,8 mlrd so‘mlik energiya resurslarini o‘g‘irlagan “zapravka”lar aniqlandi
17 Oktabr 2024, 18:21Toshkent viloyatida 1 yoshli qizcha hojatxonaga tushib ketdi
17 Oktabr 2024, 17:44TIV: Qozog‘istondagi YTHda halok bo‘lgan o‘zbekistonliklar orasida ikki nafar bola ham bo‘lgan
17 Oktabr 2024, 17:10Toshkentda bahaybat it yosh bolaga tashlanib unga jarohat yetkazdi
17 Oktabr 2024, 16:37O‘zbekistonda gibrid avtomobillar importi sezilarli oshdi
17 Oktabr 2024, 16:02