9 May 2024, 17:21 Ўзбекистон

Мўғулистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Давлат ташрифи жорий йил июн ойида амалга оширилиши кутиляпти.

Мўғулистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Амартувшин Гомбосурен бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга, шунингдек, Мўғулистон президентининг жорий йил июн ойида Ўзбекистонга давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилди.

Мўғулистон томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.

Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Машҳур янгиликлар