Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота 5 суткага қамалди
Тошкентда тоғаси билан бирга юрган ўғлини олиб кетишга уриниб, уни калтаклаган эркак 5 суткага қамалди. Аниқланишича, йигит ота-онасининг мунтазам жанжаллари сабабли улар билан яшашни истамаган.
Болалар омбудсмани «Ўзи билан бирга яшашни хоҳламаган ўғлини калтаклаётган ота» сарлавҳаси остида эълон қилинган видео юзасидан ўрганиш олиб борди.
Аниқланишича, 2024 йилнинг 23 март куни Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган вояга етмаган Э.Я. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги тоғасига тегишли қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида отаси — 43 ёшли М.Х. унинг олдига келган. Эркак ўғлига уни ўзи билан олиб кетишини айтган вақтида Э.Я. бирга кетишни хоҳламаслиги, отаси билан онасининг ўзаро жанжаллари сабабли улар билан бирга яшамаслигини билдирган.
Видеолавҳада йигитнинг отасига бир неча марта «Сиз билан яшамайман» дегани, эркак эса ўғлини калтаклаб, машинага мажбуран ўтқизишга ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Эркак жараён давомида ўғлидан «Ҳали милицияга телефон қиладиган бўлдингми?» дея сўрагани эшитилади. Йигит эса атрофидагилардан милиция чақиришларини сўраган.
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Ўрганиш давомида бу оилада эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда кузатилгани сабабли 2024 йилнинг 2 февраль куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан М.Х.нинг тазйиқ ҳаракатларини чеклаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи С.М.га ҳимоя ордери берилгани аниқланди.
27 апрель куни эркак суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 185 (2)-моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekistonda ombudsmanga yangi huquq beriladi Rossiyada mehnat qulligidan qochgan ayol O‘zbekistonga olib kelindi Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда Жиззахда боласининг бўғзига пичоқ тираган отага жиноят иши қўзғатилди