Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилади
Kreiss компанияси ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида 10-17 июн кунлари Латвия транспорт ва логистика соҳасидаги йирик Kreiss компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи ташкил этилди.
Дунё хабарига кўра, ташриф давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Kreiss ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
«Ватанпарвар» ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олишлари ва ЕИ давлатларида фаолият кўрсатишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Latviya prezidenti velosipeddan yiqilib qo‘lini sindirib oldi Ўзбекистон элчиси Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон ва Латвия ўртасида янги юк самолётлари қатнови йўлга қўйилади Латвия Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда Тошкентда ҳайдовчи тақиқланган модда олиб юргани аниқланди