13 May 2024, 17:25 Oʻzbekiston

Латвия Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Olainfarm компанияси Ўзбекистонда юқори сифатга эга ампулали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласини ўрганмоқда.

Латвия Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов билан биргаликда Латвиянинг йирик фармацевтика компанияси – Olainfarm директорлар кенгаши аъзоси, Марказий Осиёдаги савдо офиси раҳбари Александр Мелнис билан учрашди.

Дунё хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Olainfarm ўртасидаги сармоявий ва технологик ҳамкорлик масалалари ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштирган ҳолда қўшма ишлаб чиқариш кооперациясини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Латвия томони маълум қилганидек, Olainfarm компанияси Ўзбекистонда юқори сифатга эга ампулали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласини ўрганмоқда.

Olainfarm компанияси 1972 йилда Латвиянинг Олайне шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Болтиқбўйи мамлакатларидаги энг йирик фармацевтика компанияси ҳисобланади. Компаниянинг йиллик айланмаси 124 миллион евродан ошади.

Mashhur yangiliklar