1 May 2024, 09:23 Ўзбекистон

Кувайтдан Фарғонага тўғридан тўғри авиарейслар қўйилиши мумкин

Мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши логистика нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим экани таъкидланмоқда.

Кувайтдан Фарғонага тўғридан тўғри авиарейслар қўйилиши мумкин

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Кувайтдаги ташрифи давомида Kuwait Airways миллий авиакомпанияси бошқарув кенгаши раиси Абдулмоҳсен Салем Альфагаан ва бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашди.

Маълум қилинишича, учрашувда Kuwait Airways томонидан Кувайтдан Фарғонага тўғридан тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бу йил Кувайт билан қатор соҳаларда янги алоқалар йўлга қўйилаётганини қайд этиб, ушбу авиакомпания билан ҳам ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга тайёр эканлигини маълум қилди.

Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳияти, турли соҳалардаги ютуқлари бўйича атрофлича маълумот тақдим этилди. Фарғона халқаро аэропорти парвозлар кўлами бўйича республикада ўз ўрнига эгалиги, вилоят хорижлик ва маҳаллий туристларни жалб этиш бўйича, туристик инфратузилма имкониятлари бўйича энг олд ҳудудлардан бири экани қайд этилди.

Машҳур янгиликлар