30 Aprel 2024, 09:56 Ўзбекистон

Кореядаги корхонага ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишга келишиб олинди

Эндиликда мазкур корхонадаги мавжуд бўш иш ўринларига айнан ўзбекистонлик ишчиларни ишга жалб қилинишига келишиб олинди.

Кореядаги корхонага ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишга келишиб олинди

Кореядаги корхонага айнан ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишга келишиб олинди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Маълум қилинишича, мамлакатнинг Кореядаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси масъуллари ҳамкорликда мазкур давлатда ишлаётган юртдошларнинг яшаш ва иш шароитларини доимий мониторинг қилмоқда.

Хусусан, Янгсан шаҳридаги Kyunghyun Co., Ltd. корхонаси масъуллари ва бу ерда ишлаётган ҳамюртлар билан учрашув ўтказилиб, президентнинг 4 апрелдаги фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бугунги кунда Корея давлати 16 давлатдан Э-9 ишчи визаси асосида хорижлик ишчиларни ишга жалб қилмоқда. Шу ўринда иш берувчи корхона мутасаддиларига юртдошлар меҳнат салоҳияти кенг тарғиб қилиниб, ишчи кучи етказиб бериш учун доимий ҳамкорликка тайёрлиги билдирилди.

Машҳур янгиликлар