Йилнинг дастлабки 4 ойида давлат бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди
Ўзбекистонда январь-апрель ойлари оралиғида давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Апрель ойидаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва апрель ойида муомалага чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.
Ўзбекистон давлат бюджети дефицити йилнинг дастлабки 4 ойида 25,5 трлн сўмни ташкил этди, бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келтирган инфографикадаги маълумотлардан келиб чиқади.
Апрель ойида давлат бюджети даромадлари 19 трлн 286 млрд 100 млн сўмни, харажатлари эса 25 трлн 27 млрд 200 млн сўмни ташкил этди (салбий фарқ 5 трлн 741 млрд 100 млн сўм). Харажатлар таркибида Давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилган трансфертлар инобатга олинган. Даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва апрель ойида муомалага чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк ўзининг 2024 йил биринчи чораги бўйича пул-кредит сиёсати шарҳида ташқи қарз жалб қилиш қимматлашгани натижасида асосий эътибор ички ресурсларга қаратилиб, жорий йилнинг I чорагида 10,2 трлн сўмлик (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга кўп) давлат қимматли қоғозлари эмиссия қилинганини қайд этганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди 1 июндан меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилганларга субсидия тўланади 2024 йилдаги давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ошди 8,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар бюджетга ундирилди Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун йиллик тўлов миқдори маълум қилинди